Тошкентдаги «Биродарлар қабристони»да 9 май куни соат тахминан 10:00 да «Ўлмас полк акцияси»ни ўтказиш бошланди.
«Nuz.uz»нинг ёзишича, шаҳар маъмурияти рухсат бермаганига қарамай, юзлаб одамлар ҳайкал олдидага келиб, қўлларида портрет ушлаган ҳолда «ғалаба» қўшиқлари садоси остида юрди.
Аввалроқ ташкилотчилар «Биродарлар қабристони»дан Мустақиллик майдонидаги Мангу оловгача ҳаракатланишни режалаштирган эди. Бироқ бу йилги акция «Биродарлар қабристони» ҳудуди билан чегараланди.
Қуйида ушбу акциядан фоторепортаж тақдим этилди.
Изоҳ (0)