Россиялик бастакор Евгений Крилатов 8 май куни 86 ёшида вафот этди. Meduza’нинг хабар беришича, бу ҳақда унинг қизи Мария Крилатова маълум қилган.
«Отам бугун эрталаб касалхонада вафот этди. У икки томонлама пневмония билан оғриганди», — деган у.
Евгений Крилатов «Умка», «Каникули в Простоквашино», «Чародеи», «Приключения Электроника», «Гостья из будушего», «Достояние республики» каби 160 дан ортиқ совет фильм ва мультфильмларига мусиқа ёзгани билан машҳур.
Бастакор «Приключения Электроника» фильмига ёзган мусиқаси учун СССР давлат мукофотига сазовор бўлган. Евгений Крилатовга, шунингдек, Россия халқ артисти унвони берилган. 2010 йилда эса Крилатов Россиянинг Шараф ордени билан мукофотланган.
Изоҳ (0)