Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунларидаги яна бир рақиби номи маълум бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Унга кўра жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкентга Умар ас-Сома бошчилигидаги Сурия терма жамоаси аъзолари ташриф буюрадиган бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 июнь куни Тошкентда КХДР билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)