Украинанинг «Шахтёр» клуби жорий мавсум Европанинг топ-10 чемпионатлари орасида энг узоқ давом этаётган мағлубиятсиз ўйинлари сериясини қайд этиб турибди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
«Шахтёр» Украина Премьер лигасида 24 та учрашувдан буён ютқазмай келмоқда. Сўнгги бор кончилар 2018 йилнинг 3 август куни Киевнинг «Динамо» клубига мағлуб бўлганди (0:1).
Маълумот учун, кучли бешталикдан «Бенфика» (17 та мағлубиятсиз серия), «Галатасарой» (17), «Ливерпуль» (16) ва «Лейпциг» (14) ўрин эгаллаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)