Украина қуролли кучларининг ҳарбий хизматчиси мамлакатнинг амалдаги президенти Пётр Порошенконинг чиқиши вақтида ҳушини йўқотди. Кўнгилсиз ҳодиса содир бўлган видео YouTube тармоғида жойлаштирилди.
Аёл ҳарбий хизматчи Порошенко армияга етказиб берилган қуролланишдаги янги тизимлар ҳақида гапираётганида ўзини ёмон ҳис қила бошланган. Президент ҳарбий хизматчиларга ҳушини йўқотган аёлни четроққа олиб чиқишга ёрдам кўрсатган.
Шундан сўнг, Украина раҳбари аскарларга қарата рус тилида «сафни тўлдириш»ни буюрган. Нохуш ҳодисани эса «шунақаси ҳам бўлиб туради» дея изоҳлади.
Порошенконинг 2018 йилдаги нутқи вақтида ҳам бирданига икки нафар ҳарбий хизматчи ҳушидан кетиб қолган эди.
Изоҳ (0)