Чеченистонда аёлларга хизмат кўрсатадиган ва аёл ҳайдовчилар бошқарадиган махсус такси хизмати иш бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Дастлаб йўналишга 5 та машина чиқардик, талаб ошиши билан уларнинг сони 20 тагача етади. Операторлар эркаклардан асло буюртма қабул қилмайди», — таъкидлади хизмат раҳбари Мадина Сакаева.
Лойиҳа рҳбарига кўра, аёлларни ташиш учун махсус хизмат ташкил этиш зарурати бир автомобилда ёт эркаклар билан ҳаракатланишга имкон бермайдиган дин ва менталитет меъёрларига боғлиқ.
Такси «Мехкари», яъни «Қизлар» деб номланади. Унинг ёрдамида аёллар уйларига косметолог ёки бошқа мутахассисларни ҳам таклиф қилиши мумкин.
Машиналар парки оқ рангдаги ва бинафша ранг юргизилган Hyundai Solaris автомобилларидан иборат.
Изоҳ (0)