Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

5 май, якшанба куни футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 37-тури доирасида 2 та ўйин якунланди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Маурицио Сарри қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби «Стемфорд Бриж»да «Уотфорд»ни синовдан ўтказди.

Учрашув давомида Лондон клуби ўйинчилари Рубен Лофтус-Чик (48), Давид Луис (51), Гонсало Игуаин (75) урган голлар «аристократлар»нинг ғалабасини таъминлади (3:0).

Мазкур ғалабадан сўнг лондонликлар 71 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди, «Уотфорд» эса 50 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Оле-Гуннар Сульшер бошлиқ «Манчестер Юнайтед» клуби сафарда «Ҳаддерсфилд»га қарши майдонга тушди.

Беллашувнинг 8-дақиқасида Скотт Мактоминай ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқага келиб мезбон жамоа ҳужумчиси Исаак Мбенса ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа «қизил иблислар» меҳмонда кечган баҳсда «Ҳаддерсфилд» билан дуранг ўйнади (1:1).

Маълумот учун, «манкунианлар» 66-очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 6-поғонани банд қилиб турган бўлса, «Ҳаддерсфилд» эса 15 очко билан сўнгги ўриндан жой олган.

Қайд этиш жоиз, «Юнайтед» келаси мавсум Европа Чемпионлар Лигасида иштирок эта олмайдиган бўлди. Боиси, чемпионат тугашига 1 тур қолганда жамоа 4-ўринда бораётган «Тоттенҳэм»дан 4 очко ортда бормоқда.

АПЛ

37-тур баҳслари

5 май, якшанба

«Челси»—«Уотфорд» 3:0

Голлар: 1:0 — 48 Лофтус-Чик, 2:0 — 51 Давид Луис, 3:0 — 75 Игуаин

«Ҳаддерсфилд»—«Манчестер Юнайтед» 1:1

Голлар: 0:1 — 8 Мактоминай, 1:1 — 60 Мбенса

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди