• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Камбағалларнинг умри нега қисқармоқда? Жаҳон сиёсатининг рок-юлдузлари кимлар? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Камбағаллик — бечораликкина эмас

    Фото: AP

    Фото: AP

    Ўртача олганда қашшоқлар кўпроқ пул топадиганларга қараганда кўпроқ касалга чалинади ва эртароқ оламдан ўтади, деб ёзади Финляндиянинг Suomen Kuvalehti нашри. Бундай хулосалар Финляндиядаги ижтимоий тараққиёт ва соғлиқни сақлаш муассасаси олиб борган бир қанча тадқиқотлар натижасида юзага келди. Бойлар ва қашшоқлар яшаш даври ўртасидаги фарқлар эркаклар ўртасида 10,6 йилни, аёллар ўртасида 5,6 йилни ташкил қилди. Бу эса қашшоқ эркаклар бой эркакларга нисбатан шунча йил кам яшашини англатади.

    Тадқиқотларга кўра, Финляндия ва Буюк Британиядаги қашшоқлар бойларга нисбатан носоғлом овқатланади, спорт билан камроқ шуғулланади, спиртли ичимликларни кўпроқ истеъмол қилади ва кашандаликка мойил. Бу ҳаёт тарзидаги тафовутдир.

    Молиявий қийинчиликлар туғилиши хавфи омилллари тўпланиб, ота-онадан болага ўтиши мумкин экан. Фин тадқиқотчиларининг аниқлашича, ота-оналарнинг чаласаводлиги ва ишсизлиги болаларга ҳам ўтар экан. Буни тадқиқотчилар «қашшоқлик маданияти» деб ҳам атади.

    АҚШ, Буюк Британия ва Канада олимлари Science нашрида тадқиқот натижаларини эълон қилди ва унда молиявий қийинчилик мия фаолиятига ҳам салбий таъсир қилишини жамоатчиликка билдирди. Молиявий қийинчиликлар мияни шундай қамраб оладики, натижада бошқа маълумотларни қабул қилиш ва фикрлаш зарар кўради, деб хулосалайди олимлар.

    Фото: Suomen Kuvalehti

    Фото: Suomen Kuvalehti

    Тирикчилик ташвиши ва аҳволнинг ёмонлиги инсонни ичидан емириб боради. Адреналин ва кортизол каби стресс гормонлари кўпроқ ишлаб чиқарилади. Ҳимоясизлик ҳисси сақланиб тураверса, организм доимо ўзини хавфда деб билади. Тунда ҳам организм тийрак бўлади ҳамда бу апатия ва депрессияни келтириб чиқаради. Доимий стресс миядаги нейрон алоқаларини қисқартиради ва бу мантиқий фикрлашнинг сифатига ёмон таъсир қилади.

    Доимий стресс иммун тизимни ҳолсизлантиради ва касалликка чалиниш эҳтимолини оширади. Қон босими юқорилайди, юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб боради. Стресс гормонлари метаболизмни ишдан чиқариб, семизлик ва қанд касаллигига чалинишни келтириб чиқаради.

    Стресснинг узоқ давом этиши қариш жараёнини тезлаштиради. Бу ҳолат эса организмга «тезроқ яша ва ёш бўлиб оламдан ўт» инстинктив ҳолатини пайдо қилади. Ёш аёллар тезроқ фарзанд кўриш пайида бўлади, бу эса ҳомила генларига таъсир қилиб, ақли заиф болаларнинг туғилишига олиб келади.

    Биргина умид бор, у ҳам бўлса миллат генофонди бўлган аҳоли ҳақида қайғуриш учун ҳукумат раҳбарларида сиёсий ирода, тенгсизликка қарши кураш, аҳоли фаровонлиги ҳақида қайғуриш.

    Хитой Россияни Марказий Осиёдан сиқиб чиқарадими?

    Шўро давлати парчаланганидан сўнг Марказий Осиё республикалари иқтисодиёти секинлик билан ўсмоқда. Марказий Осиёнинг беш мамлакати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон Тяншан тоғларидан Каспий денгизига қадар бўлган ҳудудгача чўзилиб кетган. Бу минтақада барча нарса — улуғвор тоғлар, ҳосилдор водийлар, фойдали қазилмалар, нефть ва газнинг улкан захиралари мавжуд. Булар Хитойнинг халқаро савдо йўлларини ўзгартириш режаларида муҳим вазифа бажаради.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Кўпгина Ғарб сиёсатчилари Россия анъанавий равишда ҳукмронликни эгаллаб келган Марказий Осиёда Хитой асосий ўринни эгаллайди деган фикр бор. Ҳозир Россия иқтисодиёти турғунлик даврида қолар экан, Хитой вазиятни қўлдан бой бермай, арзон истеъмол моллари, улкан бозори ва кўп миллиардли ўзига жалб қиладиган автомобиль ва темир йўллари билан Марказий Осиё мамлакатларининг Москвага қадалган нигоҳларини Пекинга қаратиш пайида.

    Аммо Бишкекда вазият бошқача. Тўғри, Хитой Қирғизистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади, лекин Москва таъсири биринчи ўринда. Кўпчилик қирғизлар вазият шундай бўлиб қолишини истайди.

    Бунинг сабабларидан бири шуки, Пекин сармоя беради, Россия — иш. Россиядан келаётган пул жўнатмалари Қирғизистон ялпи ички маҳсулотининг учдан бирини ташкил қилади ва кўп оилалар учун тирикчилик имкониятини ташкил қилади. Бу эса Россия Бишкекка бой бўлмаган бюджетидан ҳеч қандай маблағ ажратмай таъсир қила олиши белгисидир. Агарда Россия қирғиз ишчиларини ишлаш имкониятидан маҳрум қилгудек бўлса, бу Қирғизистон учун улкан зарба бўлади ва сиёсий кескинликни келтириб чиқаради.

    Расмий Кремлнинг қирғиз армияси ва махфий хизматлари билан мустаҳкам алоқалари мавжуд. Қирғиз матбуотининг аксари руспараст бўлиб, Кремлнинг пропагандасини ёяди.

    Россия Қирғизистон билан алоқаларини мустаҳкамламоқда. Март охирида Путин Бишкекка келиб, 6 миллиард долларлик келишув имзолангани ва рус ҳарбий базаси кенгайтирилиши ҳақида баёнот берди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Қирғизистонда иккинчи ҳарбий базани очишидан манфаатдор эканлигига шаъма ҳам қилди.

    Қирғизистонда Хитой сармояси бир хил қабул қилинмаяпти. Мамлакатнинг Хитойдан қарзи тез ўсиб бораётган бир вазиятда собиқ президент Алмазбек Атамбаевга яқин сиёсий доиралар атрофидаги коррупцияга оид можаро кенг муҳокамаларга сабаб ҳам бўлди. Қирғиз аҳолисининг Хитой компанияларига қарши чиқишлари ҳолатлари кузатилмоқда.

    Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» режаси ҳам қирғизларда шубҳа уйғотмоқда. Хитой Қирғизистон ҳудудидан ўтадиган темир йўл шарқдан ғарбга қараб ўтишини истайди, расмий Бишкек эса бу темир йўл мамлакатнинг қашшоқ минтақаси — жанубдан шимолга қараб ўтишини хоҳлайди.

    Қолаверса, мусулмон уйғурларнинг Хитойдаги шароити ҳам Қирғизистон аҳлининг норозилигига сабаб.

    Кўпчилик ўйлаганидек, Хитойнинг Марказий Осиёдаги истиқболи хурсанд қиладиган даражада эмас, аммо Россиянинг таъсири сезиларли. Аммо бу минтақа учун хавф ҳам туғдиради.

    Сиёсатнинг рок-юлдузлари даври

    Фото: Le Monde

    Фото: Le Monde

    Дональд Трамп, Эммануэль Макрон, Жастин Трюдо, Жаир Болсонаро, Маттео Сальвини ва Педро Санчесларни қандай умумийлик бирлаштиради? «Уларнинг барчаси — сиёсат метеоритларидир», — деб ёзади Венсан Мартини ўзининг «Ҳукмдорнинг қайтиши» асарида. «Уларнинг ҳокимиятга келиши бир хил. Улар популистми ёки йўқ, фарқи йўқ, улар сиёсатнинг рок юлдузларидир», — деб иқтибос келтиради Венсан Мартинининг китобидан Le Monde нашри.

    Мазкур давлат раҳбарлари ҳокимият тепасига дастур ва ғоялар билан эмас, ватандошларининг ҳиссиётларига таъсир қилиш, ўз ҳаёт йўллари ва тажрибаларига таянган ҳолда эришди.

    Бу янги ҳукмдорлар «жамоатчилик билан юзма юз» туриб ҳокимиятни бошқаришмоқда. Чунки одамлар сиёсатда янги шахсларни кўришни истаб қолган.

    Янги ҳукмдорлар ҳаракат қилиш заруратидан халос бўлиб, фақат ҳаракатни тасвирлаб беряпти. Улар ўзларининг  қонунийлигини исботлаш мақсадида ўтмишни ҳам бўяб кўрсатишга уринмоқда. Ҳаттоки Эммануэль Макрон Франсуа Миттеранга тақлид қилиб, президент этиб сайлангач, Лувр майдонида чиқиш қилди. Бу — яққол тақлид.

    Ўтмиш сиёсатдонларидан ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашда фойдаланишда Макрон ёлғиз эмас. Сиёсий дастур йўқлигини яширишда Дональд Трамп кўтариб чиққан «Америкага буюклигини қайтарамиз» шиори ҳам яққол мисол. Бу шиор аслида ўтган асрнинг 80-йилларида Рональд Рейган томонидан ишлатилган эди. Виктор Орбан венгрларнинг ўтмиши ҳақида, Жаир Болсанару эса испан диктатурасига кўпроқ мурожаат қилади.

    Раҳбарда аниқ, режали сиёсий дастур бўлмагач, ҳиссиётларни жунбушга келтирадиган шоирлардан фойдаланиш кўзни шамғалат қилиш учун яхши восита.

    Ижтимоий тармоқларнинг борлиги раҳбар ва оддий одамлар ўртасида боғлиқлик бор деган пуч хомҳаёлни юзага чиқаради. Бу эса ғоялар қанчалик зарар келтиришида давом этишини исботлайди.

    Айнан шу пуч ғоялар Францияда «сариқ нимчалар», Испанияда «ғазабноклар», Италияда «беш юлдуз» ҳаракати намойишларига сабаб бўлиб турибди. Ғоялардан амалларга ўтиш вақти эса номаълум, деб, Венсан Мартини китобида иқтибос келтириб фикрини тугатади Le Monde нашри.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    04.05.2019, 09:53   Изоҳ (0)   40207
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин ва Трамп телефон орқали мулоқотда бўлди. Суҳбат 1,5 соатга яқин давом этди

    03.05.2019, 23:10

    Ўзбекистон ва Тожикистон: Деворлардан кўприкларга. Йил давомида нималарга эришилди? (видео)

    03.05.2019, 22:40

    «Уругвай гўзали» Мехикода ўлик ҳолда топилди

    03.05.2019, 17:32

    Қозоғистонда ёнаётган беш қаватли уйдан болани қутқариш жараёни видеога тушиб қолди

    03.05.2019, 17:09

    Қозоғистонда наша етиштиришни қонунийлаштириш таклиф қилинди

    03.05.2019, 16:56

    Ҳиндистон шарқига Фани циклони ёпирилди (видео)

    03.05.2019, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.