Халқаро 2019 International Auto Key Tech форумида Huawei компаниясининг раисларидан бири Эрик Сюй (Eric Xu) «Автомобиль ва АКТ-соҳаларининг ўзаро конвергенцияси» (Embrace the Convergence of Automotive & ICT Industries) мавзусидаги дастурий маъруза билан чиқиш қилди.
Автомобилсозлик саноати йилдан йилга ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) кўпроқ фойдаланмоқда.
Автомобилсозлик ва АКТ соҳаларининг чуқур конвергенцияси туфайли, интеллектуал тарзда ўзаро уланган электромобиллар инсоният тараққиётининг кучайишига туртки бераётган янги ва илғор воситасига айланмоқда, бунинг устига, уларнинг таъсирини фақат ушбу икки соҳада эмас, балки бошқа жабҳаларда ҳам сезиш мумкин, – деб таъкидлади Эрик Сюй.
– Huawei бу чақириққа жавоб қайтара олади. Гарчи биз автомобиль ишлаб чиқармасак-да, уни тайёрлайдиган компанияларга уларни янада мукаммал қилишда кўмаклашамиз. Шунинг учун АКТ-ечимлар базасидаги рақамли автомобиллар учун янги компонентлар таъминотчисига айланиш – Huawei компаниясининг энг муҳим мақсадларидан бири саналади.
Huawei компаниясининг амалдаги раиси ўринбосари Эрик Сюй (Eric Xu) 2019 International Auto Key Tech Forum тадбирида нутқ сўзламоқда.
Ўзининг АКТ-соҳасидаги 30 йиллик тажрибасига суяниб, Huawei оригинал автомобиль ишлаб чиқарувчиларига қуйидагилар таклиф қилади:
- Маълумотларни қайта ишловчи мобил дата-марказ MDC (Mobile Data Center): : автомобилларга мўлжалланган ҳисоблаш платформаси ва машинани бошқаришга хизмат қиладиган интеллектуал субтизим.
- Octopus: Автоном бошқарув (ўрганиш, симуляция, синовлар) учун Huawei Cloud булут хизмати
- 4G/5G автомобиль коммуникацион модул/T-Box, тармоқ ечимлари
- Тармоқ ичида ўзаро алоқага мўлжалланган HUAWEI HiCar ечими, ҳар қандай сценарийларда ишлайдиган одам-автомобиль-уй экотизими.
Изоҳ (0)