Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги моддий-техник базасини янада такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадидаги фармойиши қабул қилинди, деб хабар беради «Kun.uz».
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 25 мартдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси аппаратининг янгиланган тузилмаси тасдиқланган, у ўз ичига қайта ташкил этилган бошқармалар ва бўлимларни қамраб олади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг транспорт таъминоти ва хизмат кўрсатилиши Вазирлар Маҳкамаси Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги томонидан амалга оширилади.
Фармойиш билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Молия вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалигига қўшимча 4 дона Lacetti-2 автомобилини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аппаратига белгиланган тартибда бириктирилади.
Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси захира фондидан автомобилларни сотиб олиш бўйича харажатларни қоплаш учун 430 миллион сўм ажратади.
Изоҳ (0)