«Порту» дарвозабони Икер Касильяс машғулотлар вақтида юрак хуружига учради ва шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Манбада ёзилишича, футболчи машғулотлар вақтида ўзини ёмон ҳис қилган. Ҳозирда 37 ёшли дарвозабон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатлар мавжуд эмас. Икер энди жорий мавсум якунига қадар майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, Касильяс 2015 йилдан бери Португалия клуби шарафини ҳимоя қилиб келади.
Унинг португалияликлар билан тузган шартномаси яна бир мавсумдан сўнг тугайди.
Эслатиб ўтамиз, Икер Касильяс жорий мавсум «Порту» таркибида 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 19 та тўп ўтказди.
У Европа Чемпионлар Лигаси доирасида 10 та учрашувда майдонга тушди (15 та гол ўтказиб юборди) ва «Порту»нинг чорак финалгача боришида ўз ҳиссасини қўшди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)