Голливуднинг таниқли актёри Жейсон Стейтемнинг британиялик мухлисаси актёрга ёрдам бераяпман деб ўйлаб бир нечa юз минг фунтидан айрилиб қолди, деб хабар беради BBC.
Британиялик аёл ўзини актёр деб таништирган интернет-фирибгарининг қурбонига айланди.
Аёлнинг айтишича, у актёрнинг Facebook’даги саҳифасига кирганида Жейсон унга биринчи бор ёзган. У ростдан ҳам актёр билан ёзишаётганига ишонган.
«У ўз мухлислари билан мулоқот қилаётгани нақадар ёқимли, деб ўйладим», — дейди фирибгар қурбони.
Орадан бироз вақт ўтгач фирибгар аёлга севги изҳор қилган ва шундан сўнг ўз ҳисобига маълум миқдордаги пул маблағларини ўтказишни сўраган. «Актёр» ушбу ҳолатни фильм учун ҳали ҳақ олмагани ва ҳозирда оғир молиявий аҳволда қолгани билан изоҳлаган.
Унинг гапларига ишонган аёл ёрдам беришга қарор қилиб, юз минг фунтдан ортиқ пулларини фирибгарнинг ҳисобига ўтказиб берган.
Алданганини сезга аёл полицияга мурожаат қилган. Бироқ полиция ходимлари фирибгар Буюк Британия ҳудудидан ташқарида бўлгани сабаб уни жиноий жавобгарликка тортишнинг имкони йўқлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)