Владимир Путин Россиянинг Беларусдаги элчиси Михаил Бабични истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Россия ОАВларининг қайд этишича, Бабич Беларусь президенти Александр Лукашенконинг қайта-қайта илтимосларига кўра истеъфога чиқарилган. У 2018 йил 24-авустида элчи этиб тайинланганди.
Сенатор ва Иркутск вилоятининг собиқ губернатори Дмитрий Мезенцев Россиянинг Беларусдаги янги элчиси бўлди.
Изоҳ (0)