Украина марказий сайлов комиссияси Владимир Зеленскийни расман президентлик сайлови ғолиби деб эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Зеленский сайловчиларнинг 73,22 фоиз, амалдаги президент Пётр Порошенко 24,45 фоиз овозини тўплади.
Сайловларда бунга ҳуқуқи бўлган Украина фуқароларинг 61,37 фоизи ёки қарийб 18,5 миллион киши иштирок этди.
Янги президентнинг инаугурацияси сайлов натижалари расман эълон қилинганидан сўнг 30 кун давомида, яъни 3 июнгача ўтказилиши лозим. Аниқ санани мамлакат парламенти белгилайди.
Изоҳ (0)