Филадельфия аэропортининг келаётган рейсларни кутиб олувчи такси автомобиллари тураргоҳида мўъжаз масжид ўз фаолиятини олиб боради, бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилади.
Бу ерда 300 га яқин такси ҳайдовчилари ишлайди. «Исламосфера» хабарига кўра, Филадельфияда 1500 нафар такси ҳайдовчилари бўлиб, уларнинг ярми мусулмонлардир. Улар уч йил давомида йиғилган хайрия пуллари эвазига 10 минг АҚШ долларига трейлер сотиб олиб, уни намоз ўқишга мослаштирди. Унинг ёнида қўлбола таҳоратхона ҳам ишга туширилди.
Бу масжиднинг имоми йўқ, унда таксичиларнинг ўзлари навбатма-навбат имомлик қилади, азон ҳам шу тарзда ўқилади. Масжид ичидаги кўк қутида хайрия пуллари йиғилади. Ундан тўпланган пуллар ҳисобига ҳар йили масжидни тозалаш ва унга қараб туришга 1000—2000 доллар атрофида маблағ сарфланади.
Изоҳ (0)