Давлат божхона қўмитаси минерал сув импортига божхона божларини оширишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда қўмита томонидан эълон қилинган Президент қарори лойиҳасида айтилади, деб хабар берди Spot.
Гап ТН ТИФ 2201 кодли товар маҳсулоти ҳақида кетмоқда:
Табиий ёки сунъий минералли, газланган, шакар қўшилмайдиган ёки бошқа таъм берувчи ёхуд ароматик моддаларга эга сувлар; муз.
Ҳозир ушбу товарларни олиб кириш бўйича бож 30 фоизни ташкил этади. Лойиҳада божни 50%гача ошириш ва бир литр учун 0,25 долларлик минимал чеклов ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Қўмитанинг фикрига кўра, ставканинг ошиши соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, ички бозорни юқори сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга ёрдам беради.
Изоҳ (0)