Москва шаҳридаги Внуково аэропортида самолёт юкхонасидаги бомба ҳақидаги анонйм қўнғироқдан сўнг AZUR air авиакомпаниясининг икки рейси кечиктирилди. Булар Мексиканинг Канкун курорт шаҳри ва Тошкент шаҳрига учувчи рейслар эди, деб хабар бермоқда UzNews.
30 апрелга ўтар кечаси самолёт экипажига номаълум шахс томонидан қўнғироқ бўлган. У самолёт юкхонасига портловчи қурилма жойлаштирилгани ҳақида хабар берган.
Внукуво аэропортига шу заҳотиёқ полиция, кинолог ва портловчи ускуналар билан иҳсловчи техниклар чақирилган. Ҳозирда самоёт багажи кўздан кечирилиб, мутахассислар портловчи мосламани изламоқда.
Изоҳ (0)