Ўзбекистон Президенти томонидан Навоий вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон Қаҳрамонлари — Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов асарларини қозоқ тилига ўгириб, таълим қозоқ тилида олиб бориладиган мактабларга етказиш борасида топшириқ берилган. Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати раҳбари Шаҳноза Тожиддинова хабар берди.
«Шу асосда ушбу атоқли ижодкорларнинг асарлари қозоқ тилига таржима қилиниб, уч минг нусхада чоп этилди ва Зарафшон шаҳри, Конимех, Нурота, Томди, Учқудуқ туманларидаги 58 та мактабга мазкур тўпламлар етказиб берилди, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Улуғбек Сафаров. — Шунингдек, турли марафонлар, акциялар доирасида ҳам ушбу таълим масканлари кутубхоналарининг китоб фонди сўнгги икки ойда ўзбек, рус, қозоқ тилидаги 2,5 минг нусхадаги бадиий адабиётлар билан таъминланди».
Изоҳ (0)