Футбол бўйича Италия А Сериясининг 34-турида «Сампдория» ҳужумчиси Фабио Квальярелла «Лацио»га қарши ўйинда гол урди (1:2).
Бу Италия терма жамоасининг 36 ёшли ҳужумчиси учун жорий мавсум А Сериядаги 23-гол бўлди.
Айни дамда Квальярелла тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. Унда кейинги ўринларда Кшиштоф Пёнтек («Милан», 21 та гол), Дуван Сапата («Аталанта», 21), Криштиану Роналду («Ювентус», 20) ва Аркадиуш Милик («Наполи», 17) бормоқда.
Жорий мавсум А Серия тўпурарлари рўйхати:
- Фабио Квальярелла («Сампдория») — 23 та гол
- Кшиштоф Пёнтек («Милан») — 21
- Дуван Сапата («Аталанта») — 21
- Криштиану Роналду («Ювентус») — 20
- Аркадиуш Милик («Наполи») — 17
Мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар — Сильвио Пиола. У 537 та учрашувда 274 та гол уришга муваффақ бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)