Қўшма Штатларда 1920—1950 йиллар муҳташам, улкан ва бой кўринишдаги ҳашаматли «киносаройлар»нинг гуллаган пайти бўлган, деб ёзади TJournal.
Голливуднинг олтин асрида мамлакат бўйлаб бу каби минглаб саройлар барпо этилган: кинокомпаниялар ўз фильмларини намойиш этиш учун муҳташам саройлар қуриш бўйича мусобақалашган.
Ҳатто оғир дамларда ҳам одамлар ушбу масканларга ташвишлардан чалғиш учун ташриф буюрган.
1948 йилда эса АҚШ Олий суди бир кинокомпания тасарруфида мингта кинотеатр бўлишига қарши қарор чиқарган. Улар буни монополияга қарши қонунчиликни бузилиши деб санаган. Натижада Warner Bros. Pictures, Paramount ва бошқа студиялар кўплаб «саройлар»дан воз кечишига тўғри келган.
Шундан буён кинозаллар турфа хил тақдирларда «ҳаёт кечирмоқда»: айримлари ташландиқ ҳолга келган, айримлар автобус депо ва компанияларга айланган. Француз суратчилари Ив Маршан ва Ромен Меффре ўз лойиҳаси учун ўн йилдан ортиқ вақт давомида АҚШ «киносаройлари» тақдирини ўрганмоқда.
Фотолойиҳа муаллифлари фаолияти давомида дўкон, омборхона ва спортзалга айланган ўнлаб кинотеатрларни топган. Уларнинг суратлари билан қуйида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)