Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 35-турида «Барселона» ҳужумчиси Лео Месси «Леванте» дарвозасини ишғол қилди (1:0).
31 ёшли ҳужумчи ўйиннинг 46-дақиқасида Филиппе Коутиньо ўрнига захирадан майдонга тушди ва 62-дақиқага келиб гол урди.
Қайд этиш жоиз, Месси Ла Лига доирасидаги ўйинларда захирадан майдонга тушиб, умумий ҳисобда 24 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу XXI асрдаги қолган футболчиларга нисбатан энг яхши натижа ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси жорий мавсум Ла Лигада 32 та учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва 13 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)