• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон парламентининг илк раҳбари Шавкат Йўлдошев: Бизда Ислом Каримовнинг номи булғанмаганидан хурсанд бўламан (видео)

    Шавкат Йўлдошев Ўзбекистон парламентининг собиқ Иттифоқ давридаги сўнгги, мустақиллик давридаги эса илк раҳбари бўлган. У раҳбарлик қилган парламент томонидан 1990 йил 20 июнда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган. Журналист Комилжон Шамсиддиновнинг у билан суҳбатини ЎзА эълон қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    —Биринчи Президент Ўзбекистон Олий Кенгашидаги сессияда мамлакатни мустақил, дея эълон қилаётганда депутатлар ҳатто қарсак чалишмаган экан. Шу ростми?

    — Бу гапда қисман жон бор. Аммо бу билан депутатлар истиқлолга тайёр эмас эди, деб бўлмайди. Кутилмаганда бўлди. Президент мустақилликни эълон қилишидан олдин иккаламиз анча гаплашганмиз. Кейин парламент раёсатида ҳам бу масала қўйилган. Бу ерда раёсат аъзолари, яъни қўмита раислари эътиборсизлик қилишган чоғи. Янгиликни ҳамма депутатларга етказиш керак эди.

    —Ўзбекистоннинг янги тарихида, мустақиллик қўлга киритилгандан бир ой ўтиб-ўтмай, парламентдаги гуруҳлар ўртасида кураш кечган, давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилган, деган гап бор. Шундай воқеа бўлганми?

    — Бўлган. Парламентда тўполон кўтарганларнинг талаби — Президентни алмаштириш эди. У пайтда Президент ҳали умумхалқ асосда сайланмаган, парламентда сайланган Президентни алмаштириш учун Олий Кенгашнинг ваколати бор эди. Аммо ўша мухолиф гуруҳ жуда хунук, ғайриқонуний йўлни танлади. Гап шундаки, бирор масала умумий сессия муҳокамасига қўйилишидан олдин тегишли қўмита, ундан кейин эса раёсатда кўриб чиқилиши, унинг ҳуқуқий жиҳатдан Конституцияга нечоғли тўғри келиш-келмаслиги муҳокама этилиши лозим. Ундан кейингина ўша масала бўлажак сессия кун тартибига киритилиб, муҳокама этилиши зарур эди.

    Ҳануз эслайман, дабдурустдан бир гуруҳ минбарни эгаллаб, бақир-чақир қила бошлади ва Президентни алмаштиришни талаб қилди. Бу на қонунга, на регламентга тўғри келган. Уларнинг талаби, истаги амалга ошмай қолди.

    Минг афсуски, ўшаларнинг ичида истиқболи порлоқ, мард, жонкуяр йигитлар ҳам бор эди. Ўша гуруҳ айнан шу кабиларни қалқон қилиб, олдинги сафга чиқариб қўйган. Улар кейинчалик жабр кўрди, таъқиб қилинди, қамалди. Масалан, Шуҳратжон Нусратов. Уларнинг тақдирига ҳали ҳануз ачинаман, афсус қиламан.

    — Сир бўлмаса, у гуруҳ кимни Президент қилиб сайламоқчи эди?

    — Шуни, очиғи, мен билмайман. Тайёргарликдан бехабар қолганман. Улар менинг позициямни билишарди, шу боис ўзаро ҳал қилиб, мендан сир тутишган.

    —90 йиллар бошида ёш давлат ҳисобланган Ўзбекистонга ҳар тарафдан тош отилгани маълум. Улардан бири Сизнинг она шаҳрингиз — Наманганда кечган машъум ҳодисалар. Сиз у кезларда Президент билан бирга эдингиз.

    — Бу гаплар, диний эркинлик деганлари совет даврида жуда чекланган, озодликка чиқиб, берилган имкониятни дабдурустдан ҳазм қила олмасликдан келиб чиққанди. Чалғитганлар кўп бўлди. Фарғонага, Наманганга четдан юборилган минглаб доллар пулларнинг ушлаб қолинган ҳолатлари ҳам кузатилди. Бунақа бемазагарчиликларнинг ҳаммаси аслида чаласаводликдан келиб чиқади. Ҳозир эсласам, жудаям қалтис, тарихни бир ўзандан бошқасига буриб юбора оладиган даражадаги вазият эди.

    Ўшанда Ислом Абдуғаниевич барибир тўғри иш қилди. Сал нотўғри ҳаракат бўлганда, воқеа тамоман тескари айланиб кетарди. Буни ҳатто, кейинчалик Андижонда кечган воқеалар ҳам кўрсатди: у Намангандаги воқеалардан неча йил ўтиб, жуда ёмон, хунук ҳолатда такрорланди.

    — Сиз Ўзбекистон сиёсий саҳнидан жуда барвақт кетгансиз. Умрингиз узоқ бўлсин-у, адашмасам, ҳали саксонга кирганингиз йўқ. Лекин сиёсатдан кетганингизга чорак асрдан ошди. Бермоқчи бўлган саволим — нега ишдан кетгансиз?

    — Ўзим кетганман. Кўп одам, ҳатто яқинларим ҳам, қандай қилиб шу даражадаги лавозимдан ўз ҳоҳишига кўра кетиши мумкин, дея, ишонмайди. Лекин бу рост. Саломатлигим важидан, ўзим ариза бериб кетганман. 33 ёшимда инфаркт бўлиб, икки ой реанимацияда ётганимдан сўнг, Худо жонимни қайтариб берган. Асорати билинарди. Ахир тасаввур қилинг — ўша сиз айтган «ўтиш даври»да кун бўйи, кечки соат 10-11 гача ишлайсиз. Кечаси уйга бориб, дам олиш ўрнига бир қулоч қонун лойиҳалари ва турли ҳужжатларни тонггача кўриб чиқасиз, эртасига яна сессия давом этиши керак. Хуллас, шу тахлит, ўзим ишдан кетганман.

    Таскин шуки, Ўзбекистондек давлатнинг мустақил бўлиши ҳақидаги ҳужжатга имзо чекиш менинг пешонамда бор экан, Оллоҳ менга шуни насиб қилган экан. Бу менга ҳаётнинг берган мукофоти, шараф.

    —Бугун нималардан афсус ва армон қиласиз? Аксинча, нималардан кўнглингиз тўлади?

    —Саломатлигим сабабли сиёсатдан сал вақтлироқ кетганимга афсус қиламан. Яна бир гапни айтай. Мустақилликнинг 1 йиллик байрамида қатнашганман, Президент билан ёнма-ён ўтирганмиз. Аммо ишдан кетганимдан сўнг, пастдагилар «бирор гап бўлди шекилли» деб ўйлашганми, бирор марта бўлсин, мени байрамларга чақиришмаган. «Ўзбекистон мустақиллиги ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйган одамни нега Мустақиллик байрамларига таклиф қилишмайди», дея ҳайрон бўласан. Бу ҳаётнинг паст-у баланди кўп экан-да.

    Мен Дэн Сяопинни кўп эслайман. Аслида Хитойни Хитой қилган айнан унинг ислоҳотлари. Маданий инқилоб даврида у одам Мао Цзедун томонидан олисга, деҳқончилик қилиш учун сургун қилинган. Шунга қарамасдан, замон ўзгариб, Дэн Сяопин ҳокимият тепасига келгач, оламдан ўтган, ўзидан олдинги салафи Мао Цзедун ҳақида «Унинг 70 фоиз иши адолатли, 30 фоизи эса хато эди» дея адолатли хулоса берган. То ҳануз Хитойдаги Мао Цзедун ҳақидаги қарашлар ўзгармади. Яъни унинг яхшиликлари қилган хатолари посангисини босиб кетади, деган қараш устувор.

    Аксинча, Совет Иттифоқини қулатган, абгор қилган жиҳатнинг илдизи ҳам янги келган раҳбар ўзидан олдингисига лой чаплаши, бировининг қилган ишларини иккинчиси оёғини осмондан келтириб ташлашига бориб тақалади.

    Хурсанд бўлганим — бизда Ислом Каримовнинг номи булғанмади. Аксинча, хотирасига ҳурмат бажо келтирилмоқда, номи абадийлаштирилди. Президент Шавкат Мирзиёевга қойил қолдим, мардлик қилди. Аслида бу бизнинг келажагимиз учун жуда яхши замин. Агар ўзим Ислом ака билан бирга ишлаган даврни мисол қилиб оладиган бўлсам (ҳар қалай, беш йил ёнма-ён ишлаганман), Ислом Каримовнинг Ўзбекистон учун қилган ишлари Мао Цзедундан ҳам кўра тош босади, яъни 80 га 20.

    27.04.2019, 10:10   Изоҳ (0)   78029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шуҳрат Тешаев кучли ёғингарчиликнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига таъсири ҳақида фикр билдирди

    26.04.2019, 22:50

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси: Тошкентда совуқ сув учун янги нарх 10 майдан амалга киритилиши лозим

    26.04.2019, 22:40

    Ўзбекистон—Хитой тиббий технологик парки очилиши муҳокама қилинди

    26.04.2019, 22:24

    Бобурнинг Фарғонада яшаётган авлоди, Ғаллаоролдаги сув тошқини, Тошкентдаги халқаро гўзаллик танлови ва куннинг бошқа хабарлари

    26.04.2019, 22:17

    Тошкентда 3 хонали уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

    26.04.2019, 21:58

    Ўзбекистон Хитойга қовун, анор, узум ва лимон экспорт қилади

    26.04.2019, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.