25 апрель куни Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил октябрь ойида «Bama Biznes» корхонаси раҳбари Х.Э. ва Қашқадарё вилояти, Китоб туманида яшовчи Ж.Х. Яшнобод туманида яшовчи Л.Ҳ. исмли аёлга МЧЖ томонидан қурилаётган янги уйлардан уч хоналисини олиб беришини ваъда қилади. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Улар алдов йўли билан аёлдан Сергели даҳаси ҳудудида 12 000 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Э. ва Ж.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)