«Акжол» партияси Қозоғистон президентлигига ўз номзодини таклиф қилди. Республика тарихида илк бор аёл номзод — Дания Еспаева сайлов кампаниясини бошлайди. Бу ҳақда «Total.kz» хабар берди.
«Мен, Дания Яспаева, ‘Акжол’ партиясидан президентликка ўз номзодимни қўйилишига розиман. Бундан жуда ҳам хурсандман. Биринчидан, менга овоз берган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Иккинчидан, менга билдирилган ишончни қадрлайман ва оқлашга ҳаракат қиламан. Бу менга катта масъулият юклайди», — дейди сиёсатчи.
Дания Еспаева 1961 йил 5 март куни Яйсан қишлоғида туғилган. Иккита мутахассислик бўйича олий маълумотга эга. 1982 йилда Олмаота ҳисоб-кредит техникумини, 1993 йилда Қозоғистон давлат бошқарув академиясининг иқтисод йўналишини тамомлаган. Ажрашган, икки нафар ўғли бор.
Изоҳ (0)