Американинг Монтана штатининг фермасида икки бошли бузоқ туғилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
«Мен одатдагидек молларга қараб юргандим. Шунда бирдан подадан ажралиб қолган сигирни пайқадим. Текшириш учун унга яқинлашдим», — дейди фермер Хизер Герман.
Шунда аёл сигирнинг ёнида икки бошли қўзичоқни кўрган. Германнинг сўзларига кўра, бундай ҳолат жуда кам учрайди.
«Мен бундай ҳолатларни суратларда кўрганман. Ҳаётда эса биринчи марта кўришим», — дейди аёл.
Қайд этилишича, икки бошли бузоқ нобуд бўлган.
Изоҳ (0)