Аксарият ёввойи ҳайвонларнинг ташқи кўриниши кучли бўлиб кўринишига қарамай, уларнинг кўпчилиги одамзод олдида кучсиз бўлиб қолади, деб ёзади TravelAsk.
Афсуски одамлар атроф муҳит ва ундаги барча тирик жонзоларни йўқ қилувчи кўплаб усулларни ихтиро қилган. Бироқ ўз ҳаётини табиатни муҳофаза қилишга бағишлайдиганларни ҳам унутмаслик керак.
Шундай одамлардан бири рейнжер Мате Шамаву бўлиб, унинг яқинда интернет тармоғига жойлаган суратлари бутун бунё бўйлаб тарқалди.
Суратда у Вирунт миллий боғида яшайдиган иккита баҳайбат гориллалар билан тушгани акс этган. Ушбу боғ UNESCO ҳимояси остида бўлиб, унинг таркибида маҳаллий аҳоли тинчлигини таъминловчи 600 нафар рейнжерлар бор.
Қачонлардир бу ерда шавқатсиз урушлар бўлган ва Вирунтнинг бўшаб қолишига олиб келган. Одамлар гориллаларни экзотик гўшт ва доривор мақсадларда овлаб, ўлдиришган. Лекин ҳозирда ҳайвонларни ҳимоя қилувчи бу жасур одамлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.
Ушбу суратлар рейнжерлар ва уларнинг ҳимояси остида бўлган ҳайвонлар ўртасидаги ажойиб боғлиқлик борлигини яққол намоён этади.
Изоҳ (0)