25 апрель, пайшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида ўзбекистонлик боксчилар ўртасидаги сўнгги 2 та жанг бўлиб ўтди.
Дастлаб -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ёдгорой Мирзаева Хитой тайпейилик боксчи Ю-Тинг Линга қарши рингга кўтарилди.
3 раундлик жанг якунига кўра Ёдгорой рақибига очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.
Охирги жангда -64 кг вазн тоифаси вакили Мафтуна Мелиева ҳиндистонлик боксчи Каур Баатга очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)