Украинадаги президент сайловларида берилган овозларнинг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, номзод Владимир Зеленский ғолиб бўлмоқда, деб хабар беради «Газета.ru» Украина Марказий сайлов комиссиясига таяниб.
Зеленский сайловчиларнинг 73,22 фоиз овозларини тўплаган. Унга 13,5 миллион украиналик овоз берган.
Таъкидланишича, бунгача ушбу мамлакатда президентликка номзодларнинг ҳеч бири сайловда бунча овоз тўпламаган.
Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Пётр Порошенко эса овозларнинг 24,45 фоизини қўлга киритган, бу 4,5 миллион киши демакдир.
Изоҳ (0)