Айни дамда банкротлик ва ёпилиш жараёнида бўлган «Уздэуавто-Воронеж» ЁАЖ дистрибьюторлик компанияси устидан Воронеж Арибитраж судига ариза келиб тушди, деб хабар қилмоқда Sputnik.
Ушбу ариза «Уздэуавто-Воронеж» ЁАЖнинг собиқ раҳбарияти — Юрий Кан, Ҳасанбек Музаффаров ва Игорь Давидовлар ва уларни назорат қилган бошқа шахсларни субсидиар жавобгарликка тортиш ҳақида бўлиб, у «Финансовий консультант №1» МЧЖ томонидан берилган.
Аризага кўра, қарзлар учун жавобгарликка компаниянинг Ўзбекистондаги бош тузилмалари GM Uzbekistan, «Ўзавтосаноат» АЖ ва «АВТОСАНОАТ ИНВЕСТ» МЧЖлар ҳам жалб қилиниши мумкин. Молиявий жавобгарликнинг аниқ миқдори ҳозирча белигиланмаган.
Маълумотларга кўра, банкрот деб эълон қилинган компания устидан кузатув 2017 йилнинг апрель ойида ўрнатилган. Компания кредиторлари умумий ҳисобда 18 миллиард рубль талаб қилмоқда.
Март ойининг бошида, Воронеж арбитраж суди Тоҳиржон Жалиловни мавжуд бўлган 854 миллион рубль қарзлари учун банкрот деб эълон қилган эди.
Изоҳ (0)