Шри-Ланкадаги портлашлар оқибатида 30 нафар хорижлик фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Вазирликка кўра, улар орасида Ҳиндистон (8 киши), Буюк Британия (6), Саудия Арабистони, Хитой ва Туркия (2 кишидан), Бангладеш, Франция, Япония, Нидерландия, Португалия ва Испания ( 1 кишидан) фуқаролари бор.
Шунингдек, 2 кишида АҚШ ва Британия фуқаролиги, яна 2 кишида Шри-Ланка ва Австралия фуқаролиги бўлган.
14 нафар хорижлик бедарак йўқолган, яна 17 нафари жароҳатланган.
Изоҳ (0)