Шри-Ланкада 290 киши ҳалок бўлган терактлардан сўнг 23 апрель ярим тундан эътиборан фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фавқулодда ҳолат тартиби полиция ва қуролли кучларни жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур ваколатлар билан таъминлаш мақсадида жорий этилаётгани билдирилмоқда.
Шри-Ланкадаги барча католик мактаблари 29 апрелга қадар ёпиладиган бўлди. Олдинроқ университетларда ҳам номаълум муддатга қадар машғулотлар тўхтатилганди.
Изоҳ (0)