Қозоғистонлик «КВН»чи ва шоумен Нурлан Коянбаев 9 июнь куни мамлакат президентлигига бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловларга унинг номзоди қўйилиши ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди, деб ёзади «Nur.kz».
Аввалроқ ОАВда Қозоғистоннинг «КВН иттифоқи» республика ёшлар жамоатчилик бирлашмаси Нурлан Коянбаевни сайловларда номзод сифатида илгари суришга ариза бергани айтилган эди.
«Бу ишончсиз маълумот, фейк эканлиги аниқ-равшан. Кимдир бунга ишониши мумкинлиги умуман олганда ғалати. Расман маълум қиламанки, президент сайловларида ўз номзодимни суриш бўйича ҳеч қандай чора-тадбирлар кўрмаганман», — деди шоумен.
Изоҳ (0)