22 апрель куни Жондор — Бухоро трассасида Москвич, Cobalt ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Подслушано в Бухаре» канали маълум қилди.
Nexia машинасидаги 3 йўловчи жароҳатлангани ва ҳозирда касалхонада эканлиги айтилмоқда.
Қолган икки автомобилдаги кишиларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухородаги метан газ қуйиш шохобчасида Nexia машинаси портлагани билдирилганди.
Изоҳ (0)