Отабек (исм ўзгартирилган) Хатирчи тумани «Ватанпарвар» корхонасида ўргатувчи инструктор лавозимида ишлаб келади ва ўзини фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаб беришга қодир шахс сифатида кўрсатади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шу тариқа бир куни у Ботирга ҳайдовчилик гувоҳномасини Навоий вилоят ИИБ ходимлари орқали янгилаб беришни айтади ва ИИБнинг мансабдор шахсларни рози қилиш эвазига унга ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаб беришини айтади.
Ботир эса Отабекнинг бу талаби жиноят эканини тушуниб, унинг жиноятига чек қўйиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилади.
2019 йилнинг 9 январь куни Отабек Хатирчи туманида яшовчи Ботирдан 200.000 сўм миқдордаги пулларни олган вақтида ИИВ ЎХБ Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланади.
Суд томонидан Отабек ЖКнинг 28, 211-моддаси 1-қисми ва 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 2 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 2 йил 6 ойга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)