Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегацияси Истанбул шаҳрида «Сулаймония» кутубхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Ўтказилган музокаралар натижасида «Сулаймония» кутубхонаси билан Мовароуннаҳр уламолари ижодига мансуб қўлёзмаларнинг каталогини яратишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди.
«Сулаймония» кутубхонаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида 1557 йилда қуриб битказилган Сулаймония мажмуасининг таркибий қисмидир.
Дунёдаги энг йирик кутубхоналардан бири сифатида эътироф этилган бу даргоҳда VIII—XIX асрларга оид 73 мингга яқин ҳужжат ва қўлёзма, 50 мингдан ортиқ босма китоб ва бошқа маърифий, маънавий, маданий бойликлар сақланади.
Изоҳ (0)