• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зафар Ҳошимов монополия, ҚҚС ва нарх-наволар, Ўзбекистоннинг истиқболи ва бошқа кўп нарсалар ҳақида

    Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи, City Тахi такси хизмати, RedTag либослар магазинлари тармоғи, FLO пойабзал дўконлари тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Кирилл Алтманнинг Alter Ego лойиҳасида сармоялаш қоидалари, муваффақиятсизликка муносабати, солиқ ислоҳотлари ва ҚҚС жорий этилиши натижалари, ёпиқ бозордаги рақобат, якка ҳокимлик, Ўзбекистоннинг истиқболи ва бошқа кўп мавзулар ҳақида сўз юритди. Spot суҳбатнинг асосий қисмларидан парчалар келтирди.

    Фото: Alter Ego

    Фото: Alter Ego

    Ғояларнинг қиммати тўғрисида

    Кўпинча шундай таклиф келиб тушади: «Менинг бир ғоям бор, аммо агар молиялаштиришга рози бўлсангиз, уни сизга айтишим мумкин ёки биз шартнома имзолаймиз». Эшитинг, мен ҳали ғоя нима ҳақда эканини билмайман, сиз эса мендан қандайдир коммитментс қилишни сўрайсиз.

    «Ҳа, бироқ мен сизга ўзимнинг ғоямни айтсам, сизга керагим бўлмай қолишидан қўрқаман, сиз ўзингиз уни амалга оширасиз ва соҳиби бўласиз». Мен: жуда яхши, боринг, патентлаштиринг, кейин келинг ва таклиф киритинг. Ҳимоя бор. Бироқ мен ғоянгизни билмай туриб, сиз билан инвестициялаштириш мажбуриятлари тўғрисида ҳеч қанақа шартномани имзоламайман.

    Ғоялар жуда кўпайди, бу уларнинг қадрини туширади, бироқ, бу билан яхши ғояларнинг аҳамияти янада ошади. Кўпчилик бизнесни нимадан бошлаш кераклигини сўрашади, мен эса ўйланг дейман. Менимча, 18 миллионта натижа бўлади. Ғоя мен ниманидир ишлаб чиқаришимда эмас-ку, ахир.

    Қимматли ғоя буни қандай амалга ошириш кераклигидан, нима мени бу ишни қилишга уринаётганлардан олдинга олиб чиқиши ва уни қандай қилиб сифатли ва арзон қилишдан иборат бўлади. Бундай ғоялар қиммат туради.

    Хатолар ва муваффақиятсизликлар тўғрисида

    Хатолар жуда кўп, мен ҳатто бу ҳақда маъруза қилганман. Зафар Ҳошимовнинг 10 та хатоси. Ютуқ ва хатолар тарихи ажралмасдир. Муваффақиятлар тарихи — бир қатор хатолар тарихи ҳамдир. Айримлар муваффақиятни одамларнинг хатоларга қарамай олға боришида, деб биладилар.

    Одам бир фаолиятни амалга ошираркан, хато қилмай иложи йўқ. Бу ўринда сўз сиз қандай хатога йўл қўяётганингизда эмас, балки улардан қандай хулоса чиқаришингизда. Мен ўтмишга жуда енгил муносабатда бўламан. Агар бир иш шундай бўлган бўлса, демак, тақдирда бор эканлигини тушунаман ва буни кейинчалик такрорламаслик учун нима қилиш лозимлиги ҳамда бу сабоқ бўлиши кераклиги ҳақида ўйлайман.

    Менга шундай савол беришди: сизнинг энг катта хатоингиз қанчалик қимматга тушди? Сиз ниманидир йўқотганингизда, аслида, қанча нарсани қўлга киритишингиз мумкин бўлганини ёки эҳтимол бу йўқотиш бўлиши мумкин бўлган барча йўқотишларнинг энг ками бўлганини аслида билмайсиз.
    Агар сиз ҳозир хато деб ҳисоблайдиган ўша йўлдан борганингизда, эҳтимол, у ерда катта тузоқ бўлган бўлиши мумкин эди. Муваффақиятсизликка учраганимда мен баъзан ўзим сарфлаган вақтга ачинаман.

    Монополия (яккаҳокимлик) фойдали бўлиши мумкинми?

    Монополия ҳатто биздан ташқари бутун мамлакат уни қўллаб-қувватлаганда ҳам бизнес юритишнинг тўғри ва яхши кўриниши бўлиб қолмайди. Кўпчилик шундай қилиши эса бунинг тўғри эканини билдирмайди. Монополиянинг иккита тури бор. Масалан Google ёки Facebook монополияси, ҳозир юритилаётган бизнеснинг энг яхши усулларини патентлаштирган технологик монополиялар бор, бироқ барибир, сиз янги ғоялар билан келишингиз ва уларни челленджит қилишингиз мумкин, сиз уларни мағлуб эта оладиган янги салобатли ижтимоий тармоқ яратишингиз мумкин.

    Шундай самарали монополиялар бор, уларда шундай нархлар ўрнатилганки, бу рақобат муҳитига ҳеч ким кирмайди — улар ўз самарадорлигини яккаҳокимликка айлантиришган, бироқ бу бозор монополияси ҳисобланади.

    Биз ёвуз Монополия тўғрисида сўз юритамиз, улар ҳамма ерда — Россияда ҳам, Қозоғистонда ҳам мавжуд. Ёвуз яккаҳокимлик — маъмурий давлат ресурсидан ўзининг даромад келтирувчи фаолияти учун асос сифатида фойдаланиш демакдир.
    Агар давлат қўллаб-қувватламаса, монополия бўлмайди. Агар, айтайлик, ҳар қандай авиакомпания бу ерга учиб кела олса ёки жойида ташкил этилса, бизда авиакомпания яккаҳокимлиги бўлмаган бўларди, агар, мисол учун мамлакатимиз автосаноати учун имтиёзлар берилмаганда, бизда бу ерда рақобат муҳити яралган бўларди.

    Бизда савдо магазинлари мудирлари билан фавқулодда Telegram-чат бор, у орқали мен 50 та магазин билан боғланиб тураман ва ҳар куни уларда нечоғлик тез-тез электр қувватини узиб қўйишларини кўраман.

    Агар рақобат бўлганида эди — мен ҳозирги етказиб берувчилардан бошқа электр токи берадиган провайдерга ўтиб кетардим. Бу борада давлат бозорга унчалик ҳам ишонмайди, деб ҳисоблайман. Монополия лоббизми жуда кучли, бу монополияларнинг давлат қўллаб-қувватлаши туфайли ниҳоятда мустаҳкамланган, улар давлат ёрдамида ташкил этилган ва давлат идораларида ҳам катта таъсирига эга.

    Бизнесдаги мотивациялар тўғрисида

    Одам бизнесга пул ишлаш, фаровонликка эга бўлиш учун киришади, бироқ бизнес ўз мантиқига кўра ривожланади ва ўз қоидаларига бўйсундиради. Мен учун бизнес — фарзанд кабидир. Фарзандингиз учун етарлича яхши шароитлар борми? — деб сўрашингиз мумкин. Чамамда йўқ, чунки, сиз унга янада кўпроқ яхши бўлишини истайсиз. Шунинг учун қанчадир вақтдан кейин ҳозирги фаровонлик даражаси тушиб кетади, сиз нима учун бизнес соҳасида эканлигингиз ҳақидаги мантиқ ўзгаради.

    Мен бизнинг бизнесимиз жуда кичик ва йўлнинг бошида, деб ҳисоблайман, тин олиш ва хотиржам тортиш учун етарли бўлган катта ютуққа эришдик, деб ўйламайман.

    Иккинчиси — бизнесда, агар ёдингизда бўлса, «Алиса ғаройиботлар мамлакатида»да бир жойда туриш учун югуриш керак, олдинга юриш учун янада тезроқ югуриш кераклиги айтилган. Бизнесда ҳам худди шундай.

    Менга, биз бизнесда тескари томонга кетаётган эскалаторда тургандек туюлади, унда ҳеч бўлмаса туриш учун югуриш керак
    Бу ортиқча ҳавас ёки азарт эмас, шунчаки ривожланиш истаги, мен учун куч-қувват борида ҳаракат қилиш, нимагадир эришиш усули.

    Тадбиркорлар нега холис ва беғараз экани ҳақида

    Ҳар бир кишининг яхши бизнесга айлантириш мумкин бўлган ноёб ғоялари бўлади, шунчаки, ҳамма ҳам бу ғояни тўғри тушунмайди, уни тўғри баҳолаб, амалга оширмайди.

    Бу нарса киши қандай муҳитга тушишига боғлиқ. Тадбиркорлик таълимнинг жуда яхши усули, сиз сабоқ олишни жуда тез бошлайсиз.

    Менимча, Freakonomics’да шекилли, жуда қизиқарли мақола чиққан эди, унда кўчада гиёҳванд модда сотувчилар «Макдоналдс» ходимларига қараганда кам даромад қилишлари муҳокама қилинган. Бундаги маъно шундаки, ходимлар иерархия бўйича бир куни раҳбар бўлишга умид қиладилар. Ўтказилган шундай тадқиқотлардан бирига кўра, Ғарбдаги тадбиркорлар (айрим ёлланма ходимларга нисбатан) камроқ даромад қиладилар. Айтайлик университет битирувчиси ўз бизнесини бошлади ёки ишга жойлашди, ишга жойлашган шартли равишда йилига 50−60 минг доллар пул топади. Унинг тенгдоши [ бизнесдаги] 3−5 йил кам пул ишлайди ва кўпинча, яъни 100 дан 93 та ҳолатда зарар кўради.

    Бироқ тадбиркорлар жамиятда ахборотнинг жуда муҳим қисмини олиб юради, улар ўз тажрибаларида нима қилиш мумкин эмаслигини кўрсатади ва тадбиркорларнинг кейинги қатлами бу сабоқни эсдан чиқармайди ва илгари боради ва бозор шундай ривож топади. Агар ёриб чиқмаганларни ҳисобга олмаганда, кўпчилик қайд этилган даромадга эга бўлган ҳолда бемалол ишлайдиган одамларга нисбатан кам пул топади.

    Ва сиз бу ҳақда ўйлай бошлаганингизда тадбиркорлар нечоғлик фидойи эканликлари, сал ғалати туюлса ҳам, беғараз одам эканини тушунасиз.
    Бизда тадбиркорликнинг бироз нотўғри тажрибаси бор, одамлар жонланди, бироқ бозор барибир катталашгани йўқ Тадбиркорлик шу қадар бир томонлама ривожлангани яхши пул тўланадиган кўпроқ иш ўринлари яратиш имконини бермади. Шунинг учун биз мамлакатда кенг ўрта синфни кўрмаймиз. Негаки, кенг ўрта синф ҳар доим ҳам тадбиркорликдан юзага чиқмаса-да, у тадбиркорлик маҳсулидир.

    Солиқ ислоҳотлари тўғрисида

    Биз ўтган йил 29 июнда ўзгартирилган ва қабул қилинган биринчи концепция учун курашдик. Ягона солиқ тўлови бекор қилиниши учун курашдик, у мамлакатда мураккаб маҳсулотлар яратилаётган, ўзаро боғланган ишлаб чиқаришлар занжири бўлган бир пайтда яхши тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш учун катта юк эди.

    Ягона солиқ тўлови ҳар сафар айланмадан олинар ва узун ишлаб чиқариш занжирлари яратилишига йўл қўймас эди, шу туфайли мамлакат асосан хом ашё, ярим хом ашё ёки жуда оддий маҳсулотлар ишлаб чиқарар, ишлаб чиқаришни марказлаштириш имконияти йўқ эди ва давлат солиқ бошқарувини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар яратишга мажбур бўларди, солиқ бошқарувининг табиий усули эса ҳозирга қадар кучда бўлган ўша солиқ тизими томонидан топтаб, бузиб келинган эди.

    Биз ҚҚСга ўтган дунёдаги 168 мамлакатмиз. Солиқ ҳеч кимга ёқмайди, кўпчилик учун ҳар қандай солиқ ёмон. Бу борада бизда ҳеч қачон хом хаёл бўлмаган. Яна жуда кўп одамлар қандай ишлаган бўлсалар шу хилда ишлашни давом эттиришга ўрганганлар: «Илтимос, менга тегманг ва хоҳлаган ишингизни қилинг». Бироқ қачон кимдир «Менга тегманг» деса, кейин барча жўровоз бўлиб «нега бизда шунчалик ёмон?» дейди, савол туғилади.

    Ва ҳозиргача қисман ва моҳиятан бизда мавжуд бўлган иқтисодий аҳвол учун масъул бўлган солиқ тизими.

    ҚҚС ва нархларнинг ўсиши тўғрисида

    Биз ҚҚСни 12% даражасида белгилашни таклиф қилгандик, 20% даражасида қабул қилинди. Мен буни мағлубият деб қабул қиламанми — йўқ, дастлабки вариантдаги барча бузилишлар билан қабул қилинган солиқ ислоҳоти бунга қадар бўлганларидан яхши, деб ҳисоблайман.

    Солиқ ислоҳотидан кейин ҳамма нархлар ошганини гапиряпти, бироқ нархлар доим ўсганини ҳам ҳисобга олиш лозим. Биз доимий равишда нархларни мониторинг қилиб борамиз ва қиёсий жадвал тузганмиз. Биз 2018 йилнинг январь ойида нархлар қанчалик ошганини ҳисоблаганимизда, бу 18%ни ташкил қилган, бу йилги январда эса нархлар ошди, бироқ ўсиш йиллик ҳисобда 13%дан иборат бўлди.

    Бизга айрим маҳсулот етказиб берувчилар кўр-кўрона нархларни кўтариб юборишди ва биз улар билан ишладик. Эслайсизми, январь ойининг ўрталарида пештахталар бўш қолганди? 725 та маҳсулот етказиб берувчидан 644 таси нархларни аввалгидек қолдиришди, нархларни оширганлар эса ўз савдоларини йўқота бошлагандан кейин, туширишга киришишди. «Бирини ол, иккинчиси бепул» акциясидаги ҳозирги мўл-кўллик улар товарларини сота олмай қолганлари ва энди мажбуран чегирмалар билан бераётганлари сабаби ана шундан.

    Солиқ ислоҳоти — бу олмазор ташкил қилишдек гап. Биз бор-йўғи бу воқеликнинг учинчи ойида яшаяпмиз ва ҳамма нархлар ошганини гапиради. Яна бир карра истак майлида: агар солиқ ислоҳотини амалга оширмасак, нима нархлар барқарор қолармиди? Унда нега 27 йил давомида нархлар ошиб борди?
    Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиш меъёри аввалгидек ёки ўтган йилларга нисбатан пастроқ бўлди, нарҳлар солиқ ислоҳотлари туфайли тезроқ ўсгани йўқ. Дастлабки ваҳима, яъни одамлар нарҳларни ошира бошлаганлари — бу яна бир карра тушунмаслик оқибати бўлди.

    Айтайлик, сизда куни кеча 100 сўмдан сотган А маҳсулотингиз бор: нима учун сиз солиқ ислоҳоти бўлмаганда уни 120 дан сотмагансиз? Негаки, бозор уни сиздан 120 сўмга сотиб олмаган бўларди. Нархни сиз эмас, балки бозор белгилайди.

    Мен уни сиздан 120 дан сотиб олишга тайёр эмасман, уни сизнинг рақибингиздан 100 сўмга оламан, шунинг учун сиз ҳам уни 100 сўмга сотасиз. Маҳсулот бизга қанчага тушгани эса ҳеч қачон биз уни қанчага сотишимизга асос бўла олмайди, акс ҳолда зарарга ишлайдиган корхона бўлмасди.

    Шунинг учун бозор ўз айтганини қилдиради. Қачон, айтайлик, ичимликларнинг бир тури нархи ошадиган бўлса, бозор кузатади: уларнинг бошқа тури алмашмадими ва бошқаси билан аралашмаяптими? Биласизми, бизда солиқ ислоҳотидан кейин газланган ичимликлар савдоси қанчалик ўсди ва нима учун? Негаки, Coca-Cola ва Pepsi ҳар доим ҚҚС тўлашган, улар нархларни оширишмади, бошқа ичимликлар нархи ошди, бозордаги улушини йўқотди, энди эса уларнинг нархи ҳам пасайди.

    Ҳақиқий афзалликни тушуниш учун биз ҳеч бўлмаса бир йил яшашимиз лозим. Ҳозир, аксинча, ишлаш керак ва янги тизимда мавжуд бўлган барча хато ва янглишларни тезроқ тузатиш ва июлда солиқ кодекси томон боришимиз лозим. Бу иш ҳали давом этмоқда ва биз янги солиқ кодексини олгандан кейин якунда нима ғалаба қилганини муҳокама қилишимиз мумкин бўлади.

    Сиз нега юзлаб бошқа тадбиркорлар эмас, балки бу билимлар ва бунинг учун курашиш кераклиги ҳақида гапирдингиз? Буюк ва даҳшатли Зафар Ҳошимов қаердадир, нимагадир босим ўтказиши мумкин, деб гапиришганди.

    Агар даҳшатли Зафар Ҳошимов босим ўтказа олганида эди, у умуман буни бу ерда тушунтириб ўтирмаган бўларди, шунинг учун бу бўлмағур гап. Мен буни истисно равишда ўзимнинг муаллимлик касбимдан келиб чиқиб, одамларда нотўғри тасаввур ҳосил бўлмаслиги учун ҳикоя қилдим.

    Ҳар бир ислоҳот, ҳар бир чейнджменеджментда одамлар мамлакатда нималар юз бераётганини тушунишлари жуда муҳим. Сиз тушуниб етмаган, бироқ ўзингизга алоқадор бўлган масалаларда нимадир яхши нарсаларни англаб ета бошлайсиз, солиқлар эса барчага алоқадор. Халқ солиқ тўлайди ва агар у ниманидир билмайдиган бўлса, маълумот қидириш, ҳар қандай манбадан уни топиш ва бу ҳақда ўз шахсий тасаввурини яратиш ҳуқуқига эга, Яхши, мен сиздан тушунтиришсиз пул оламан, бу сизни қаноатлантирадими?

    Ўзбекистоннинг ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида

    Ўтмиш ҳақида гапирганда: йирик бизнес ягона, ҳар доим ҳам ғамхўр бўлмаган қанот остига ўтганда, сиз қандай қилиб бизнесингизни сақлаб қолишга муваффақ бўлдингиз? Қандайдир даъволар бўлмадими?

    Биз ўз нонимизни топаётган меҳнат жуда-жуда майда ва синчковликни талаб этади. Бунинг эвазига олинадиган даромад нефть қувури устида ўтириш эмас. Бу ерда иш жуда кўп. Мен афтидан ишнинг айни шундай ҳолатини ҳисобга оламан. Биз бу қадар катта эмас эдик, энди эса жуда куч билан ўсяпмиз. Бу нисбатан кичик, шу билан бирга жуда меҳнатталаб бизнес эди. Агар ҳозир жамоа алмаштирадиган бўлинса, бу ҳам шундай ишлайди дегани эмас. Шунчаки, бу ерда ишлаган одамлар ўз ишини яхши билади ва бу ишлар осон эмаслигини, пул сидириб олинмаслигини тушунади ва бу иш беради.

    Бироқ, уринишлар бўлган?

    Бу ҳақда ҳеч нарса демайман. Фақат бир нарсани айтишни истайман, сиёсий элиталар «қаноти остида» яшаб келган компаниялар ҳамиша бўлган.

    Мен бунда хавфсизликдан кўра кўпроқ таҳдид бўлган, деб ҳисоблайман, негаки, қачонки, бирон компания қандайдир эътиборли фигуралар билан кучли сиёсий ҳимояланган бўлса, уларнинг майдондан кетиши билан бу компаниянинг ўзи жуда ночор бўлиб қолади. Шунинг учун бу борада биз доим қабул қиладиган стратегия — бир хил узоқликда масофа сақлаш. Яхши бизнес ҳокимиятдан иккинчи қаторда ўтириши лозим.

    Беш йилдан кейин Ўзбекистонга нима бўлади?

    Мен беш йилдан кейин шиддатли иқтисодий ривожланишнинг энг марказида бўламиз, деб ҳисоблайман. Дунё бўйича Ўзбекистон каби ўсиш нуқталари жуда оз қолди — имкониятлар, бозор, одамлар, табиат, экология, бизнинг барча сметадан ташқари ер ости бойликларимиз. Агар санаб ўтадиган бўлсак, дунёда навбатдаги шиддатли ўсиш, ишонаманки, Ўзбекистонда бўлади.

    22.04.2019, 19:13   Изоҳ (0)   18786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Божхоначилар қарийб 3,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини фош этди

    22.04.2019, 18:49

    Намангандаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи (фото)

    22.04.2019, 18:46

    Тошкентдаги кучли довул оқибати (фото+видео)

    22.04.2019, 18:36

    Жиззахда эркак кишини «самосуд» қилган аёл ва унинг шериги жазоланди

    22.04.2019, 18:24

    Сеул университети ректори Тошкентда ўзбекистонлик талабалар билан бирга операция ўтказди

    22.04.2019, 18:12

    Бўстонлиқ туманидаги айрим йўлларда ҳафта давомида қатнов тўхтатилади

    22.04.2019, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.