Сеул миллий университети ректори Сонг Жу Хо бошчилигидаги делегация 14—21 апрель кунлари Тошкент стоматология институтида бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Ташриф давомида Сонг Жу Хо институт докторантлари, магистрлари ва талабалари учун маърузалар ўқиди.
Шунингдек, стоматология ва протезларни ўтказиш, юз-жағ соҳасида институт ходимлари ва талабалар билан биргаликда бир нечта операция ўтказди.
Кореялик профессор билан ҳамкорликда ўтказилган операциялар талабалар учун ўзаро тажриба алмашиш ҳамда малакавий амалиёт бўлиб хизмат қилди.
Изоҳ (0)