Суданнинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Умар ал-Баширнинг уйида тинтув ўтказилганида, 113 миллион долларга тенг миқдорда пул топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Армия томонидан ҳибсга олинган собиқ президент хорижий валюта ҳақидаги қонунни бузишда гумон қилинмоқда. Тинтув жараёнида 352 минг доллар, 6,7 миллион евро, 5 миллиард судан фунти (тахминан 105 миллион доллар) топилган бўлиб, умумий ҳисобда 113 миллион долларни ташкил этган. Мусодара қилинган маблағлар Судан Марказий банки ғазначилигига юборилган.
Изоҳ (0)