Шри-Ланкада содир этилган террорчилик ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 160 нафарга етди, дея хабар беради «Meduza».
Умумий портлашлар сони олтитани ташкил қилган: биттаси черковда, учтаси меҳмонхона ва бошқа шаҳарлардаги черковларда.
Ҳозирда қурбонлар сони ошиб бормоқда. Коломбодаги черковда энг камида 50 киши ҳалок бўлган.
Портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаган. Маълум бўлишича, айрим портлашлар ҳудкуш террорчилар томонидан амалга оширилган.
Портлаш католикларнинг Пасхаси арафасида содир этилган.
Изоҳ (0)