Шри-Ланкадаги портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 185 кишига етди, салкам 500 киши яраланган. Бу ҳақда маҳаллий News 1 st телеканали маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Телеканалга кўра, пойтахт Коломбодаги Пасха байрами билан боғлиқ барча ибодат маросимлари бекор қилинган.
Шри-Ланка ҳукумати бош вазир раҳбарлигида фавқулодда йиғилиш ўтказган.
Изоҳ (0)