21 апрель, якшанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 30-турида мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси меҳмонда «Фрайбург»га қарши майдонга тушди.
Баҳсда дортмундликлар аъзолари Жейдон Санчо (12), Марко Ройс (54), Марио Гётце (79) ва Пако Алькасер (87, пенальти) урган голлар «Боруссия Дортмунд»га ғалаба келтирди ва жамоа муҳим 3 очкони қўлга киритди (3:0).
Мазкур учрашувдан сўнг Дортмунд клуби очколари сонини 69 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Мусобақа етакчиси «Бавария»да эса 70 очко мавжуд.
Бундеслига
30-тур баҳси
21 апрель, якшанба
«Фрайбург»—«Боруссия Д» 0:4
Голлар: 0:1 — 12 Санчо, 0:2 — 54 Ройс, 0:3 — 79 Гёце, 0:4 — 87 Алькасер«Фрайбург»: Шволов, Штенсел, Шлоттербек, Ҳайнц, Гюнтер, Хёфлер, Франс (Гондорф, 70), Хаберер (Террасино, 87), Грифо, Нидерлехнер (Дафернер, 66), Валдшмидт
«Боруссия Д»: Бюрки, Вольф (Топрак, 56), Вайгл, Аканжи, Диалло, Вицел, Деланей, Санчо, Ройс, Геррейру (Пулишич, 71), Гёце (Алькасер, 80)
Огоҳлантиришлар: Хаберер (59), Штенсел (86)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)