18 апрель, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси 1/4 финалининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.
Карло Анчелотти қўл остидаги «Наполи» клуби ўз майдонида Унаи Эмери бошқарувидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби билан жанг қилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур босқичнинг дастлабки учрашувида лондонликлар «Эмирейтс» стадионида неаполликларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Шу куни Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Челси» ўз уйида Чехиянинг «Славия Прага» клубини синовдан ўтказади. Маълумот учун, чорак финалнинг илк баҳсида «аристократлар» Прага клубини Маркос Алонсонинг киритган ягона голи эвазига мағлуб этганди (1:0).
Европа Лигаси
1/4 финал баҳслари
18 апрель, пайшанба
«Наполи»—«Арсенал» 00:00 (0:2)
«Валенсия»—«Вильярреал» 00:00 (3:1)
«Айнтрахт Ф»—«Бенфика» 00:00 (2:4)
«Челси»—«Славия Прага» 00:00 (1:0)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)