16 апрель, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки 2 та жавоб ўйини бўлиб ўтади.
Эрнесто Вальверде қўл остидаги Каталониянинг «Барселона» клуби «Камп Ноу»да Оле-Гуннар Сульшер бошлиқ «Манчестер Юнайтед» билан мусобақа ярим финали учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки баҳсда каталонияликлар сафарда «қизил иблислар»ни ҳимоячи Люк Шоунинг автоголи эвазига мағлубиятга учратганди (1:0).
Шу куни Криштиану Роналду етакчилигидаги Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида Амстердамнинг «Аякс» жамоаси билан мусобақанинг навбатдаги босқич йўлланмаси учун баҳсга киришади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Маълумот учун, «кекса синёра» чорак финалнинг илк беллашувида нидерландияликлар билан дуранг ўйнаганди (1:1).
ЕЧЛ
1/4 финал баҳслари
16 апрель, сешанба
«Барселона»—«Манчестер Юнайтед» 00:00 (1:0)
«Ювентус»—«Аякс» 00:00 (1:1)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)