Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона шаҳрида қурилиши учун 2,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган «Ёшлар инновацион маркази» фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бир кунда мазкур марказ хизматларидан 500 нафар ёшлар фойдаланиши мумкин. Марказ биносида ёшлар қабулхонаси, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси, «Ёш тадбиркор» консултатив маркази, ёшлар бандлигига кўмаклашиш бюроси, ёшлар туризм агентлиги, ёшларга тиббий ва психологик хизмат кўрсатиш маркази, «Ёш оила» инновацион маркази, кутубхона, юридик клиника, IT академия ҳамда Book cafe жойлашган.

Марказ ёшларни тадбиркорлик, китобхонлик, ахборот технологияларига қизиқтириш, уларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича иш олиб боради. Марказда барча хизматлар бепул тақдим этилади.

Инновацион марказда маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида онлайн мулоқотлар, семинар-тренинглар, илмий-техник йўналишдаги танловлар ўтказилади. Марказ фойдаланишга топширилиши билан 25 та янги иш ўрни яратилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди