Самарқанддаги Амир Темур мақбарасида Марказий Осиёда биринчи smart-музей очилди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.
Ҳозирда ўнта кўргазма учун 5 тил — рус, ўзбек, инглиз, француз ва корейс тилларида овозли қўлланма мавжуд. Кўргазма ёки мақбара ҳақида қўшимча маълумот олиш учун меҳмонлар замонавий интерактив усуллардан фойдаланишлари мумкин.
Ташриф буюрувчилар учун смартфондан фойдаланилганда (ҳар бир ташрифчига қулоқчин берилади) асосий экспонатлар учун овозли кўрсатмалардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Смартфон камераси кўргазма объектига йўналтирилса, меҳмонга у ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)