Ҳарбий тўнтариш оқибатида лавозимидан туширилган Судан президенти Умар ал-Башир Гаагадаги халқаро жиноий судга топширилмайди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мамлакатнинг вақтинчалик ҳарбий маъмурларига кўра, ал-Башир Суданнинг ўзида суд қилинади.
Халқаро жиноий суд Умар ал-Баширни ҳибсга олиш учун 2010 йилда ордер берганди. У 2003 йилда бошланган ва юз минглаб киши қурбон бўлган Дарфурдаги можаро давомида геноцидга йўл қўйганликда айбланади.
Изоҳ (0)