2019 йил 12 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Боғиатиргул кўчасида яшовчи М.Ш. ИИБга билан мурожаат қилиб, шу йил 2 апрель куни ўзининг бошқарувидаги Matiz русумли автомашинани А.Навоий кўчасида жойлашган ошхона олдида қаровсиз қолдирган вақтида номаълум шахс автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, салонидан 17 миллион сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навбаҳор кўчасида яшовчи З.З. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)