Тошкент шаҳар ҳокимининг 12.01.2018 йилдаги 69-сон қарори билан Тошкент шаҳрида совуқ сув учун махсус устама миқдори – 1 м³ учун 100 сўм белгиланган, деб ёзади Norma.
2.04.2019 йилдаги янги қарор билан ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди, шунингдек канализация хизматларига 1 м³ учун 100 сўм миқдорида устама белгиланди.
Ҳужжат «Тошкент оқшоми» газетасининг 9.04.2019 йилдаги 57-сонида чоп этилган ва шу санадан эътиборан кучга кирди.
Изоҳ (0)