Самарқандда гилам ишлаб чиқариш бўйича юқори натижаларга эришилмоқда. Бу ҳақда вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Zarnews.
2018 йилда ушбу йўналишда умумий қиймати 79,2 миллиард сўм бўлган 5 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 345 та янги иш ўринлари яратилди. Бу эса 2019 йилда ўз самарасини кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг биринчи чорагида 9 хорижий давлатга 6,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 133,8 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)