Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМ) Таҳлил маркази директори, сиёсий фанлар доктори Андрей Казанцев Қозоғистон президентининг Тошкентга ташрифи ҳақида ўз фикрларини билдирди, бу ҳақда Sputnik хабар беради.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида ишончли муносабат ўрнатилган. Эҳтимол, Қосим-Жомарт Тўқаев бу анъанани сақлаб қолишни хоҳламоқда.
Ўзбекистон аҳоли сони жиҳатидан минтақада энг катта давлат ҳисобланиб, Марказий Осиёнинг марказида жойлашган. Ўзбекистон иштирокисиз ҳеч қандай минтақавий ҳамкорлик бўлиши мумкин эмас.
Қозоғистон сиёсати ҳар доим Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга асосланган, шу билан Марказий Осиё интеграцияси учун замин яратади. Бўлмаса Қозоғистон ва қўшни давлатлар билан кўплаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш мумкин эмас. Шунингдек, хавфсизлик билан боғлиқ муаммолари – у ерда кўп нарса бор: диний ақидапараслик, контрабанда ва наркотиклар.
Экспертнинг фикрига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида муносабатлар ривожланиши ҳеч кимга халақит қилмайди. Мисол учун, агар Европада Қозоғистон президентининг Россияга ташрифини жуда диққат билан кузатишган бўлса, қўшни Ўзбекистонга ташрифи эса хотиржамлик билан қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2019 йил 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
Давлат раҳбарлари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Қозоғистон президенти лавозимига киришганидан кейин илк бор учрашади.
Давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)